Президент Владимир Зеленский Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий харажатларини сезиларли даражада оширишни маъқуллаб, мудофаа ва хавфсизлик учун 50 миллиард доллардан (47 миллиард евро) ортиқ маблағ ажратди.
Бу барча харажатларнинг тахминан 60%и га тенг.
Таққослаш учун, Россия келаси йили мудофаа ва хавфсизлик учун 150 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.
Украина буджет ҳужжатида, шунингдек , қарийб уч йил аввал, Россия босқинидан буён уруш давридаги солиқлар биринчи марта оширилган.
Молия вазири Сергей Марченконинг айтишича, келаси йил Украина мудофаа секторини муаммосиз молиялаштириш учун буджет жуда муҳим. Шунингдек, у аскарлар ва қурол ишлаб чиқариш учун тўловларни ҳам қамраб олади.
«Буджетнинг устуворлиги давлатимиз мудофааси бўлиб қолади», — деди бош вазир Денис Шмигал Телеграмъдаги постида.
Украина ҳарбий харажатларини тўлдириш учун Ғарб ҳамкорларидан катта миқдорда ҳарбий ва гуманитар ёрдам олади.