Украинани кўпинча турли форматларга ундашади, бу эса Россияга Украинанинг NATO'га ҳеч қачон қўшилмаслигини таъминлайди — Зеленский.
"Биз Украина NATO'га қўшиладими йўқми, билмаймиз. Албатта, биз барча кучимизни ишга солиб, уруш тугагандан кейин Украинага максимал даражада хавфсизлик кафолатларини таъминлаш учун курашамиз. Асосийси, урушга нуқта қўйиш ва у қайтадан бошланмаслиги учун ишончли кафолат олиш", — деди Украина президенти Канададаги украин диаспораси билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Трампнинг вакиллари тинчлик таклифлари билан Москва ва Киевга ташриф буюрганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ушбу таклифлар доирасида Украинанинг NATO'га аъзоликдан воз кечиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Киев хавфсизлик кафолатлари доирасида Европа қўшинларини Украинада жойлаштиришни талаб қилмоқда, аммо Россия бунга розилик бермайди. Путин Европа қўшинларининг Украинага киритилиши Россия билан уруш бошлашга тенг бўлишини айтди.