Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украиналикларнинг 74 фоизи Зеленскийга ишонади — Киев Халқаро Социология Институти

Украиналикларнинг 74 фоизи Зеленскийга ишонади — Киев Халқаро Социология Институти

"Украиналикларнинг президент Володимир Зеленскийга бўлган ишонч даражаси 74 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакат аҳолисининг 22 фоизи унга ишонмайди, 3 фоизи эса бунга аниқ жавоб бермаган. Володимир Зеленскийга ишонч даражаси жорий йил март ойининг биринчи ярмидаги 69 фоиздан 74 фоизгача ўсган", дейилади Киев Халқаро Социология Институти (KIIS) томонидан 2025 йилнинг 2—12 май кунлари Украина аҳоли орасида ўтказилган сўровнома натижаларига асосланган ҳисоботда.

Сўровномада, шунингдек, жамоатчилик фаоли Сергей Пиртула (ишонч даражаси 50 фоиз), Киев мэри Виталий Кличко (ишонч даражаси 43 фоиз), мамлакатнинг собиқ президент Петро Порошенко (ишонч даражаси 25 фоиз), “Батькивщина” партиясининг етакчиси ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенко (ишонч даражаси 7 фоиз) ва президент девонининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг (ишонч даражаси 7 фоиз) номлари ҳам тилга олинган.

Киритилди: 20:00 20.05.2025. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!