Инсон аъзолари савдосида гумон қилинаётган украиналик аёл Полшадан Қозоғистонга экстрадиция қилинди.
У 2017-2018 йилларда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган халқаро уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган.
Ушбу жиноий гуруҳ тирик одамларнинг тана аъзолари олди-сотдиси бўйича 56 та ноқонуний битим тузиб, трансплантация республика (Қозоғистон) соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган, дея хабар берди Қозоғистон бош прокуратураси.
Аёл март ойида Полшада қўлга олинган. Полша расмийлари хабарига кўра, украиналик аёл аъзо бўлган жиноий гуруҳдан Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Таиланднинг 56 нафар фуқароси жабр кўриб, буйракларидан айрилган.