Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинадаги уруш эрта ёки индинга тугамайди — Франция президенти

Украинадаги уруш эрта ёки индинга тугамайди — Франция президенти

Украинадаги уруш эрта ёки индинга тугамайди. Эммануел Макрон бу ҳақда Франция Қуролли кучларига қилган мурожаатида айтиб ўтди.

"Украинага узоқ муддатли хавфсизлик кафолатларини бериш муҳим ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар тўхтаганидан кейин урушнинг Украина ҳудудига қайтмаслигини кафолатлаш зарур. Бу чора-тадбирлар нафақат Киев учун, балки бутун Европа барқарорлиги учун асос бўлади. Европада тинчлик ва хавфсизликка эришиш европаликлар иштирокисиз ва уларнинг ўзаро музокараларисиз имконсиз", — дея фикр билдирди Франция етакчиси.

Макрон, шунингдек, жорий йилнинг май ойига қадар Франциянинг миллий мудофаа стратегиясини қайта кўриб чиқишни буюрди. Бу стратегия Франциянинг глобал мудофаа ва қайта қуролланиш асосларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

Бундан ташқари Макрон Францияда ихтиёрий сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу Украинадаги ҳарбий амалиётлардан кейин юзага келган эҳтимолий таҳдидлар сабабли Франция армиясини кучайтириш учун зарур ҳисобланади.

Киритилди: 12:35 21.01.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!