Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинадаги можаро Теҳрон ва Европа ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди — Эрон ТИВ

Украинадаги можаро Теҳрон ва Европа ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди — Эрон ТИВ

Европа Эрондан ўз хавфсизлик хавотирларини бир томонлама қабул қилишини кута олмайди, Украинадаги можаро Теҳрон ва Европа давлатлари ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди, ечим ўзаро ҳурматга асосланган музокаралар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи давлат телевидениесига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Сешанба куни Германия, Буюк Британия ва Франция қўшма баёнотда Теҳроннинг Россия Федерациясига баллистик ракеталар етказиб бергани сабабли Эронга янги санкциялар, жумладан, икки томонлама ҳаво қатнови келишувларини бекор қилиш билан таҳдид қилди. Ароқчи бу даъволарнинг ёлғон эканлигини таъкидлади.

“Европа биздан унинг хавфсизлик муаммоларини бир томонлама тинглашимизни ва, масалан, улар бўйича чора кўришимизни кута олмайди. Европаликлар ҳам Эрон хавотирларини тушунишлари керак... Санкциялар муваффақиятсиз (восита – таҳр.). Украинага келсак, уларнинг ташвиши ...Улар (европаликлар – таҳр.) тушунишлари керак. Улар, масалан, биз Россияга қандай қурол бера олган бўлишимиз мумкинлигидан хавотирда. Эрон (европаликлар – таҳр.) бир пайтлар тиканли симларни (импорт учун – таҳр.) санкция қўйган ва унга энг оддий қурол-яроғларни бермаган давлат эмасми? Қандай қилиб шундай бўлдики, энди... (Эрон – таҳр.), сизнинг фикрингизча, илғор ускуналарни, ҳатто Россиядек давлатга ҳам экспорт қила олади”, — деди Эрон ТИВ раҳбари.

“Украина масаласи Европа билан муносабатларимизни мураккаблаштирди... Украинада содир бўлаётган воқеалар ва европаликларнинг Россиядан келаётган таҳдидни ҳис қилишлари... Эрон билан муносабатларда муаммолар ва янги қийинчиликларни келтириб чиқарди. Биз буни енгишимиз керак”, — дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ва Европа давлатлари ўртасида оқилона ва ўзаро ҳурмат асосида музокаралар олиб бориш бир қатор тушунмовчиликларни бартараф этишга ва ҳар икки томоннинг хавотирларини муҳокама қилишга ёрдам беради. Ароқчи бундай музокараларни "икки томонлама йўл" деб атади ва Эрон уларга тайёр эканини таъкидлади.

Киритилди: 22:42 16.09.2024. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!