Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маск Европа давлатларини йўқ бўлиб кетишини тахмин қилди

Маск Европа давлатларини йўқ бўлиб кетишини тахмин қилди

Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ҳозирда туғилишнинг пастлиги туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Бундай фикрни SpaceX ва Tesla асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Улар (Германия ва бошқа Европа давлатлари) йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”, — деди у.

Маскнинг сўзларига кўра, Германия ва Европа туғилишнинг пастлиги туфайли чуқур инқирозга учраган.

Илгари миллиардер инсоният катта демографик инқироз хавфига дуч келаётгани, бунинг натижасида бутун халқлар йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Маск Италия, Франция ва Япония маданиятлари ҳам хавф остида эканлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!