АҚШ Конгрессида Туркиянинг Суриядаги ҳаракатлари сабаб унга қарши санкциялар жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
“Туркиянинг 2024 йилги тажовузига қарши кураш тўғрисидаги қонун” деб номланган ҳужжат демократ Крис Ван Ҳоллен ва республикачи Линдси Грэм томонидан тайёрланган.
Қонун лойиҳасига кўра, Вашингтон Анқара билан дипломатик каналлар орқали Сурияда ўт очишни тўхтатиш масаласида ҳамкорлик қилиши керак, акс ҳолда Туркияга санкциялар қўллаш билан таҳдид қилиш зарур.