Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алишер Қодиров: “Россия ўргатиш эмас, ҳайдаш йўлини танлади”

Алишер Қодиров: “Россия ўргатиш эмас, ҳайдаш йўлини танлади”

Депутат Алишер Қодиров Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган фарзандлари мактабларга қабул қилинмаслиги ҳақидаги қарорга муносабат билдирди.

"Россиялик ҳамкасбларимиз рус тилини ўргатиш эмас, билмаганларни Россиядан, болаларини мактабдан ҳайдаш йўлини танладилар.

Бу қонун постсовет мамлакатларида рус тилига бўлган эҳтиёжни ҳам, ҳурматни ҳам кескин камайтириши мумкин.

Ўзбекистон давлат идораларида ишлайдиган минглаб, мактабларимизда ўқийдиган юз минглаб давлат тилини умуман билмайдиган ватандошларимиз ва уларнинг болалари бор.

Электоратимиз саволларига жавоб бериш учун бу тажрибанинг ижобий ва салбий жиҳатлари диққат билан ўрганиб чиқилади", деб ёзди у.

Киритилди: Бугун 11:26. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!