Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинадаги 10 йиллик уруш ва «Корея сценарийси бўйича» финал

Украинадаги 10 йиллик уруш ва «Корея сценарийси бўйича» финал

Сербия президенти Александр Вучичнинг фикрича, Украинадаги уруш яна 10 йил давом этади ва Корея сценарийси - мавжуд фронт чизиғи бўйлаб тинч йўл орқали ҳал этиш билан якунланади. Бу ҳақда у TV Informer нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Охир оқибат тинчлик бўлади, буни ёзиб қўйинг, мен буни Корея сценарийсида эришилган чизиқларга асосланиб, биринчи марта очиқ айтяпман», деди Вучич.

Унгача, Сербия президентининг сўзларига кўра, Украина ҳам, Россия ҳам «ҳар бир қишлоқ, ҳар бир шаҳар учун курашади».

Июнь ойида Сербия президенти Украинадаги уруш туфайли дунё «ҳақиқий фалокат»га яқинлашаётганини ва у 3-4 ой ичида бошланиши мумкинлигини айтди. У Учинчи жаҳон уруши ҳақида эмас, балки «жиддий қарама-қаршилик» ҳақида гапираётганини таъкидлади.

Киритилди: 18:42 27.09.2024. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!