Бу ҳақда “Суспильне” хабар бермоқда.
14 сентябрга ўтар кечаси Киев вилояти Фастов тумани Калиновка қишлоғи ҳудудида темирйўл орқали ташилаётган ўқ-дориларда детонация юз берди, деб хабар бермоқда нашр.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Киев вилоятида ҳарбий юк олиб кетаётган поездда ўқ-дорилар портлаганини тасдиқлади.
"Детонация оқибатида контакт тармоғига зарар етган, бу эса Харковдан Полшанинг Перемишл шаҳрига кетаётган 73-сонли поезднинг фавқулодда тўхташига олиб келган. Поезд йўловчилари яқин атрофдаги ўрмонга эвакуация қилинган. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар қайд этилмаган", дейилади “Суспильне” хабарида.