Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинада қуролсизлантирилган буфер зона яратилиши мумкин

Украинада қуролсизлантирилган буфер зона яратилиши мумкин

Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

АҚШ ва Европа Украинага NATO'га аъзо бўлмаган давлатлардан, масалан, Саудия Арабистони ёки Бангладешдан тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини муҳокама қилмоқда, чунки Россия Ғарб ҳарбийларнинг жойлаштирилишига қарши, деб ёзади NBC News манбаларга таяниб.

NATO аъзоси бўлмаган давлатлар қўшинлари қуролсизлантирилган зонани қўриқлаши, АҚШ ва бошқа давлатлар эса ушбу ҳудудни дронлар ва сунъий йўлдошлар ёрдамида кузатиб бориши мумкин. Бироқ ҳозирча бу зона чегаралари белгиланмаган.

Шунингдек, Украина қатор иттифоқчилар билан икки томонлама битимлар имзолаши, Туркия эса Қора денгизда кемаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, бу режа Трамп ва Путин ўртасида 15 август куни Аляскада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ишлаб чиқилган.

"Режалаштириш билан боғлиқ мураккабликлар орасида Украина ёки кузатувчи кучлар томонидан Россиянинг янги босқинига қандай жавоб берилиши ва қайси чоралар мақбул ҳисобланиши масалалари ҳам бор. Трамп ҳозирча ҳеч бир вариантни тасдиқламаган, аммо уларни инкор ҳам этмаган", дейилади NBC News хабарида.

Киритилди: 21:30 05.09.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!