Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украинада Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради, барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди

Украинада Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради, барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди

Украина ҳарбий Ми-8 вертолёти Полтава вилоятида дронларни тутиш пайтида ҳалокатга учради.

Бу ҳақда УНИАН нашри Украинанинг Львов вилояти Броди шаҳар кенгашига таяниб хабар берди.

"2026 йил 30 июнда Ми-8 вертолёти экипажи душманнинг учувчисиз учиш аппаратларини тўхтатииш бўйича жанговар вазифани бажараётганда ҳалок бўлди", дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида капитан Юрий Ворон, майор Валентин Мукшинов, катта лейтенант Богдан Хмель ва кичик сержант Михайло Деряга каби барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Россия хавфсизлик идоралари ТАСС агентлигига Украина Қуролли Кучларининг 16-алоҳида армия авиация бригадаси вертолёт эскадронининг штурман-учувчиси Валентин Мукшинов Полтава вилоятида Герань ҳужумкор дронлари ёрдамида ҳалок бўлганини маълум қилишди.

Киритилди: 08:41 07.07.2026. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!