Украина Олий Радаси ҳарбий ҳолат ва мобилизацияни 2025 йил 5 ноябргача, яъни яна уч ойга узайтирди.
Депутат Ярослав Железнякнинг Telegram-каналига кўра, ҳарбий ҳолатни узайтириш тарафдорлари 320 нафар депутат бўлса, фақат бир депутат — Алексей Гончаренко қарши чиққан. 16 депутат овоз бермай қолган.
Мобилизацияни узайтиришга 304 депутат рози бўлди, Алексей Гончаренко яна қарши чиқди, яна бир депутат — Георгий Мазурашу эса овоз бермай қўйди.
Украинада ҳарбий ҳолат ва мобилизация 16-марта узайтирилмоқда. Олдинги маротаба бу қарор 2025 йил апрелда қабул қилинган эди.
Ҳарбий ҳолат даврида, сайловлар ўтказилиши тақиқланади. Масалан, 2024 йил март ойида бўлиши керак бўлган президент сайловлари ўтказилмади. Россия ҳокимияти буни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг легитимсизлиги тўғрисидаги даъволарини қўллаб-қувватлаш учун ишлатмоқда.