Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Украинанинг 60 дан ортиқ хорижий дипломатик муассасаларининг миналаштирилган ҳақида хабарлар келиб тушган. Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига дипломатик ваколатхоналарда хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.
Украинанинг ўзида ҳам таълим муассасалари, судлар, вазирликлар ва бошқа давлат идораларига шундай мазмундаги хабарлар келиб тушган.
Полиция содир бўлаётган воқеа Россия томонидан амалга оширилган “ахборот-психологик махсус операция” эканлигини истисно қилмади.