Reuters агентлигининг ёзишича, энергия тизими мунтазам равишда Москва зарбаларига учраётган Киев ёз ойларида электр энергияси тақчиллиги ва истеъмолчиларни тармоқдан узиш ҳолатларига дуч келади, деб хабар қилмоқда DiXi Group таҳлилий маркази.
Россия уруш давомида Украинанинг электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш объектларига ҳужум қилиб, иссиқлик электр станцияларига жиддий шикаст етказди. Бу эса Киевни импортни оширишга ҳамда истеъмолчиларни оммавий равишда тармоқдан узишга мажбур қилмоқда.
DiXi марказининг билдиришича, мўътадил ҳароратда ва энергия тизимига янги шикаст етказилмаган тақдирда, куннинг тиғиз вақтларида қувват тақчиллиги 0,7 гигаваттга етиши мумкин. Аммо ёзда ҳарорат сезиларли даражада кўтарилса, бу кўрсаткич 2,4 гигаваттгача ошиши эҳтимоли бор.
Энергия тизимида асосий рол ўйнайдиган атом электр станциялари энергия блокларининг йиллик режали таъмирлаш ишлари вазиятни янада қийинлаштиради, дейилади агентлик хабарида.