Украина ва Россия ўт очишни тўхтатишга жуда яқин — АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Тэмми Брюс.
"Биз фақат биp мақсад устида ишламоқдамиз — ўт очишни тўхтатиш. Ўт очиш тўлиқ тўхтатилгандан кейин нима бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Лекин биз бу жараёнга жуда яқинмиз. Қизиғи шундаки, биз ҳеч қачон тўлиқ ўт очишни тўхтатишга бу қадар яқин бўлмаганмиз", — дея маълумот берди Брюс.
Шунингдек, у Украинанинг Россия ваъдаларига ишонмаслиги ҳақида фикр билдирди.
"Гап ишонч ҳақида эмас. Гап охирида нимага эришишда. Барчамиз урушни тўхтатиш борасида бир фикрдамиз. Кеча тирик бўлганлар бугун йўқ. Бугун тирик бўлганлар эса эртага тирик қолмаслиги мумкин. Саудия Арабистонидаги музокаралар, президентлар ўртасидаги мулоқотлар ва дипломатик суҳбатлар тинчликка олиб бормоқда. Эртага нима бўлиши ҳақида ўйлаганда, фақат шу муҳим", — дея қўшимча қилди Брюс.