Германия Россия президенти Владимир Путин урушни шу йил якунлашига умид қилмоқда, чунки бу ҳақда аллақачон сигналлар бор.
Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.
Таъкидланишича, божлар ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, рублнинг қадрсизланиши ва ҳарбий-саноат мажмуасига ҳаддан ташқари юкланиш туфайли бошқа соҳалардаги инқироз салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, Кремль ҳудудларни 2026 йилги сайловларга тайёрламоқда, урушнинг тугаши эса ғалаба сифатида тақдим этилади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский уруш 2025 йилда тугашига умид қилишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли уруш 2022 йил 24 февралда бошланган.