Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарба бермасликка рози

Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарба бермасликка рози

Трамп Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарба бермасликка рози бўлганини маълум қилди.

"Украина Россия энергетика обектларига зарба бермасликка рози бўлди. Россия ҳам шундай қилишга рози бўлди!

Дунёда дизел нархининг кўтарилишига асосан Эрон эмас, балки Россия-Украина уруши сабаб бўлмоқда", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Куни кеча Трамп Зеленскийдан Россиядаги нефтни қайта ишлаш объектларига зарбаларни тўхтатишни сўраганини айтганди. Унинг бу чақируви Қўшма Штатларда дизел ёнилғисининг нархи рекорд даражага ошган бир пайтга тўғри келди.

Киритилди: 21:12 14.09.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!