Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ва Европа Кенгаши Путин учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув имзолади — “Европейская правда”

Украина ва Европа Кенгаши Путин учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув имзолади — “Европейская правда”

"Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш учун Махсус трибунал ташкил этиш бўйича келишув имзолади", дея хабар бермоқда нашр.

Россиянинг тажовуз жиноятини кўриб чиқиш учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув Европа Кенгаши биносида, Страсбургда имзоланган. Зеленский бу ерга Гаагадаги NATO саммитидан кейин келган.

Газетанинг тушунтиришича, ушбу махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи билан ҳимояланган давлат олий раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар ўз лавозимларини тарк этгандан кейин амалга оширилиши мумкин бўлади.

Киритилди: 11:54 26.06.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!