Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина ва АҚШ яқин кунларда келажакдаги тинчлик келишуви имкониятлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади

Украина ва АҚШ яқин кунларда келажакдаги тинчлик келишуви имкониятлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади

Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров маълум қилди.

Шу билан бирга, Украина президенти расмий сайтида музокараларда иштирок этувчи Украина делегацияси таркиби эълон қилинди. Делегацияга Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак раҳбарлик қилади.

Делегация таркибига, шунингдек, Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Буданов ва Бош штаб бошлиғи Гнатов ҳам киритилган. Украина президенти фармонида қайд этилишича, мазкур делегация Россия вакиллари билан ҳам музокара олиб бориш ваколатига эга ҳисобланади.

Киритилди: 17:24 22.11.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!