Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ўзининг Patriot тизимини яратмоқда

Украина ўзининг Patriot тизимини яратмоқда

Украина стратегик саноат тармоқлари вазири Герман Сметанин Киев Ғарб ҳамкорларидан мунтазам равишда сўраб келаётган Patriot зенит-ракета мажмуасининг аналогини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

"Ҳозирча Украина ҳудудида Patriot’га ўхшаш ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд эмас, бироқ мудофаа саноатимизда тегишли лойиҳа бор ва у устида иш олиб борилмоқда," - деб вазирнинг сўзларини "РБК-Украина" агентлиги келтирмоқда.

Сметанин, шунингдек, Украина бундай қурилмаларни яратишда иштирок этиши мумкин бўлган бир қатор хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

"АҚШнинг бу мажмуаларни биргаликда ишлаб чиқарадиган ҳамкорлари бор. Биз аллақачон Патриот каби ўхшаш тизимларни ишлаб чиқарувчилар билан Украинада ишлаб чиқаришни қисман маҳаллийлаштириш масаласида бир қатор учрашувлар ўтказдик. Бу йўналишда ишлар фаол олиб борилмоқда," - дея у аниқлик киритди.

Владимир Зеленский қурол-яроғ етказиб бериш масалалари бўйича "Рамштайн" алоқа гуруҳи йиғилишида сўзга чиқиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмаётганини маълум қилган эди. Кейинроқ у видеомурожаатида АҚШ президенти Доналд Трампдан қўшимча қурилмалар сўраганини такрорлаб, Киев уларни шунчаки сўраб олиш эмас, балки сотиб олишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 22:11 12.04.2025. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!