26 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан учрашди. Бу ҳақда икки вазир ўзларининг X ижтимоий тармоғида хабар қилди.
Учрашувда савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқалар йўналишлари кўриб чиқилди.
Андрей Сибига:
“Сиёсий мулоқотни қайта тиклаш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдик. Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга ва Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ”.