Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина ўз баллистик ракетасини ва Starlink сунъий йўлдош алоқасининг муқобилини яратмоқда

Украина ўз баллистик ракетасини ва Starlink сунъий йўлдош алоқасининг муқобилини яратмоқда

Украина ўз баллистик ракетасини ва Starlink сунъий йўлдош алоқасининг муқобилини яратмоқда — Володимир Зеленский.

Унинг маълум қилишича, икки украиналик компания маҳаллий баллистик қурол яратиш устида ишлаётганини маълум қилди. Ҳозирча қуролни оммавий ишлаб чиқариш бошланган эмас.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, компаниялар айрим техник қийинчиликларга дуч келмоқда, бироқ уларни ҳал қилиш устида ишлаяпти. Зеленский баллистик ракеталарни оммавий ишлаб чиқариш бошланганидан кейингина Украина Россиянинг ҳужумларига жавобан сезиларли зарбалар бера олишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Украина президенти Россия Хитой билан ҳамкорликда Starlink'нинг аналогини яратиш устида ишлаётганини ва лойиҳа 2026 йил декабригача якунланиши режалаштирилганини айтди. Шу сабабли Украина ҳам Европадаги давлатлардан бири билан биргаликда шунга ўхшаш лойиҳа устида ишламоқда. Зеленскийнинг маълум қилишича, лойиҳа бўйича дастлабки синовлар аллақачон бошланган.

Киритилди: 21:42 24.08.2026. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!