Украина президенти Россия билан музокараларда Украина учун асосий масала ўт очишни тўхтатиш бўлишини тасдиқлади.
"Агар Россия делегацияси билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмасак, бу Путиннинг урушни якунлашни истамаслигидан далолат беради", — дея фикр билдирди Володимир Зеленский.
Аввалроқ, музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеров ҳам тинчликка фақат ўт очишни тўхтатиш шарти билан эришиш мумкинлигини айтган эди.