Украина тўрт турдаги ракеталарни ишлаб чиқди ва уларнинг синовлари ҳозирда давом этмоқда, деди президент Владимир Зеленский Украина радиосига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Украина дрон ва электрон уруш тизимларини ишлаб чиқаришда ҳали катта натижаларга эришгани йўқ, аммо муваффақиятлар бор.
«Бизда тўрт турдаги ракеталар пайдо бўлди, ҳозир синовлар ўтказилмоқда. Кейин эса Россия Федерацияси Қора денгиз флотининг катта қисмини йўқ қилган денгиз дронлари,» - деди Украина раҳбари.
...«Технологиялар, қурол-яроғ - биз бу борада яхши ишлаяпмиз. Биз ташқаридан кўп пул олиб келдик. Бизнинг буджетимизда эса, масалан, фақат бизнинг дронларимиз учун, ички буюртмалар бўйича - 2025 йил учун 775 миллиард гривна. Бизда бу пул бор. Бу фақат бизнинг пулимиз. Қўшимчасига шериклардан кафолатланган бошқа барча маблағлар,» - дея хулоса қилди у.