Украина Россиянинг ўнлаб Су-34 самолётларини йўқ қилиш имкониятига эга эди, бироқ АҚШнинг Россия ҳудудида Америка қуролларини қўллаш бўйича позицияси туфайли ундан маҳрум бўлди. Қўшма Штатлар қарорини ўзгартирган тақдирда ҳам ёрдам бериши даргумон. Бу ҳақда Форбес ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Украина расмийлари бир неча ой давомида хорижий иттифоқчиларидан Украина чегарасига нисбатан яқин жойлашган Россия аэродромларига энг яхши ракеталарини учиришга рухсат беришларини сўрамоқда. Бу очиқ ҳавода турган Россия ҳарбий самолётларини йўқ қилишга имкон беради. Аммо иттифоқчилар кескинлик хавфини айтиб, рад этишди.
Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг 47-гвардия бомбардимончи авиация полки Россия жанубидаги Воронеж-Малшево авиабазасига ўнлаб Су-34 самолётларини етказиб берди. Ушбу база яхши ҳимояланган, шунинг учун украиналиклар унга Америкада ишлаб чиқарилган АТАCМС ракеталари билан ҳужум қилиш учун рухсат сўради. Уларни ушлаб қолиш деярли мумкин эмас. Бироқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти қатъий «йўқ» деди.
Нашрнинг таъкидлашича, бугунги кунда кўплаб Су-34 самолётлари Украина билан чегарадан юз миль узоқликдаги базаларда жойлашган. Ва улар Украина дронлар ва Украина ҳарбийларига тақдим этилган АТАCМС учун дахлсиздир.