Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина Россиянинг Омск шаҳридаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига ҳужум қилди

Украина Россиянинг Омск шаҳридаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига ҳужум қилди

Украина дронлари Россиянинг Омск шаҳридаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига ҳужум қилди.

Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Омск вилоятига қилинган ҳужум ҳақидаги маълумотни губернатор Виталий Хоценко ҳам тасдиқлади.

«Украина Қуролли кучлари 11 ноябрь куни тушдан кейин Омск вилоятига дронлар билан ҳужум қилди», — деб маълум қилди у, бироқ ҳодиса тафсилотларини келтирмади.

Губернатор матбуот котиби Мина Ахвердиеванинг сўзларига кўра, Омск шаҳар аэропортида самолётларни қабул қилиш ва учириш вақтинча тўхтатилган. Шунингдек, шаҳарда сиреналар ишга туширилган, уяли алоқа ва мобил интернет чекланган.

Украинанинг Exilenova+ мониторинг канали маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг асосий нишонлари Россиядаги энг йирик корхона — Омск нефтни қайта ишлаш заводи бўлган.

Йилига 22 миллион тонна нефть қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхона «Газпром нефть» компаниясига тегишли бўлиб, Украина чегарасидан 2,5 минг километр узоқликда жойлашган.

Қайд этилишича, завод ҳудудидаги портлашлар икки соатдан ортиқ давом этган ва корхонада йирик ёнғин юзага келган.

Киритилди: 09:38 12.11.2026. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар