Украина Россияни Халқаро атом энергияси агентлигидан (ХАЭА) чиқариб юбориш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.
Украина энергетика вазири Денис Шмигалнинг таъкидлашича, ядровий хавфсизликни онгли равишда издан чиқараётган давлат агентликнинг асосий сиёсий органларида тўлиқ иштирок этиши мумкин эмас. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳаракатлари халқаро ядровий хавфсизлик тамойилларига жиддий таҳдид солмоқда.