Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Кожаэли вилоятидаги Tüpraş нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Haber Global хабар берди.
Завод атрофидаги ҳудудда аланга ва қуюқ тутун кўриниб турарди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари юборилди.
Портлаш сабаби текширилмоқда.