Украина АҚШга энергетика инфратузилмасини тиклаш учун зарур бўлган ускуналар рўйхатини тақдим этди ва 800 миллион доллар миқдорида ёрдам олишни кутмоқда. Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, энергетика масалалари унинг Қўшма Штатларга сафари давомида «асосий мавзулардан бири» бўлган. Украина АҚШ ҳукуматига «энергетика тизимини зудлик билан таъмирлаш учун зарур бўлган муҳим ускуналар» рўйхатини топширди.
Свириденконинг сўзларига кўра, Украинадаги ўққа тутилиши натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг ярмидан кўпи зарар кўрган.
30 август куни Россия Мудофаа вазирлиги бир ҳафта ичида Украина нишонларига оммавий ҳужум ҳақида гапирди. Муҳим энергия объектлари нишонга олинди. Шу куни Украинанинг «Укрэнерго» энергетика компанияси раҳбари Владимир Кудритскийни ишдан бўшатиш режалари ҳақида маълум бўлди. У энергетика объектларини муҳофаза қилишни ёмон ташкил этишда айбланмоқда.