Зеленский ва Европа етакчилари телефон мулоқотида Трампга, агар ўт очиш тўхтатилса, Украина Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёр эканини айтишган, деб хабар бермоқда Ахios.
"Трамп Украина ўт очиш режимига риоя қилишни билдиргани ва Россия билан тўғридан-тўғри музокараларга рози бўлаётганидан мамнун кўринади", — дейди 15 дақиқалик телефон суҳбати тафсилотларидан хабардор бўлган манба.
Нашрнинг ёзишича, суҳбат пайтида Трампга, шунингдек, агар Путин 30 кунлик сулҳга рози бўлмаса, Европа давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиши айтилган.
"Энди Россиянинг бунга қандай муносабат билдиришини кутяпмиз", – деди нашр манбаларидан бири.