Украинада мамлакат бош разведка бошқармаси бошлиғи (ГУР) Кирилл Будановнинг ўлими ҳақидаги хабар тарқалмоқда, Киев режими расмийлари эса бу ахбороти рад қилмоқда, деб хабар қилди Украина дезинформацияга қарши кураш маркази.
"Украина ОАВ номидан Кирилл Будановнинг ўлими ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу хабарларга кўра, Украина разведкаси бошлиғи яқинда ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган ва уни дафн этишга ҳозирда “Украина уйи” Миллий марказида ҳозирлик кўрилмоқда. Аслида эса ГУР раҳбарининг ўлими ҳақидаги хабар яна бир дезинформация", — дейилган дезинформацияга қарши кураш марказининг Телеграм-каналидаги хабарда.