Олий Рада Солиқ қўмитаси раҳбари Даниил Гетманцевнинг таъкидлашича, Украина ҳукумати европалик ҳамкорлардан олинган траншлардан тежамкорлик билан фойдаланиши керак, чунки Киев келаси йил ва ундан кейин молиялаштириш манбалари қандай бўлишини билмайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Даниил Гетманцев асосий вазифалар маблағлардан ўта эҳтиёткорлик билан ва оқилона фойдаланиш, яқин йилларда ташқи кўмакнинг ишончли манбаларини излаш ва таъминлаш бўйича ҳамкорлар билан ишлашни фаоллаштириш эканини таъкидлади.
Евроиттифоқдан олинган маблағларни тежаш ҳақида гапирар экан, Гетманцев Украина ҳукумати келаси йилдан молиялаштириш манбалари ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Украина бутун 2025 йил учун бюджет дастурларини молиялаштириш эҳтиёжларини қоплаш манбалари ҳақида тушунчага эга, аммо бу ҳақда 2026 йил ва ундан кейинги йиллар ҳақида гапириб бўлмайди.