Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украина қуролли кучларининг Донецк марказига берган зарбаси натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Украина қуролли кучларининг Донецк марказига берган зарбаси натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Донецк маркази бугун Украина ҳарбийлари томонидан оммавий ўққа тутилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Донецк мэри Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, шаҳар марказидаги бозор Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганидан кейин ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Шунингдек, маҳаллий телевидение отишма натижасида йўловчи автобуси вайрон бўлганини хабар қилмоқда.

Манба хабарига кўра, 22 сентябрь куни Украина қуролли кучлари Донецк марказидаги ёпиқ бозорни ҳам ўққа тутган. Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, ўқ отиш Киевга Ғарб давлатлари томонидан етказиб бериладиган 155 мм артиллериядан амалга оширилган. Шунингдек, шаҳар маъмурияти яқинида ўқ-дорилар портлагани ҳақида ҳам маълум бўлди.

Киритилди: 16:10 22.09.2022. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!