Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Туркияга нисбатан чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда i24news хабар берди.
Беннет Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни "айёр ва хавфли рақиб", деб атаб, уни Исроилни "ўраб олишга" интилаётганини таъкидлади. У Исроил расмийларини бу таҳдидга кўз юммасликка чақирди.
Собиқ бош вазирнинг сўзларига кўра, Қатар ва Туркия "Мусулмон биродарлар" ҳаракати атрофида Эрон каби “қуролни” шакллантирмоқда. Беннет Туркиянинг Суриядаги фаоллиги ва Ғазодаги таъсири ҳақида ҳам гапириб, бу ҳолатни Исроил учун янги таҳдид сифатида баҳолади.
Беннет, шунингдек, Исроил бир вақтнинг ўзида Теҳрон томонидан келаётган таҳдид ва Анқара билан муносабатлардаги мураккабликларга қарши туриши кераклигини билдирди.
Ҳозирча Туркия томони бу баёнотга расмий муносабат билдирмаган