Украина қуролли кучлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги ҳарбий техника концентрациясига ракета зарбаси берди.
Бу ҳақда "Пепел-Курск" телеграм-канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Льгов шаҳрида шаҳар четидаги "Роснефть" ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида бир қатор портлашлар содир бўлган.
"Ускуналар ва ходимлар концентрациясига 5-7 дақиқалик интервал билан учта зарба берилди", — дейилади нашрда.
Шу билан бирга, минтақа раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Хинштейннинг маълум қилишича, зарбалар натижасида камида 16 нафар тинч аҳоли, жумладан, икки бола жароҳатланган.
"14 ярадор Курск вилояти касалхонасида, жумладан, икки бола. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Афсуски, ярадорлардан тўрт нафарининг аҳволи оғир", - деди у.