Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Қуролли кучлари Leopard 1A5 танкини йўқотди

A A A
Украина Қуролли кучлари Leopard 1A5 танкини йўқотди

Украинадаги жангларда рус қўшинлари биринчи марта Leopard 1A5 танкини йўқ қилишди. Бу ҳақда Forbes журналисти Дэвид Акс 28 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога таяниб хабар берди.

Видеода Германияда ишлаб чиқарилган танклардан бири «Украинанинг қорли шарқида» Россия томонидан ўққа тутилгани тасвирланган. У эҳтимол Украина Қуролли кучларининг 44-механизациялашган бригадасига тегишли бўлиши мумкин.

40 тонналик танк Россиянинг дрони томонидан топилди ва артиллерия учун қулай нишонга айланди, деб ёзди Forbes. Бунда танк дастлаб мина портлаши оқибатида шикастланган бўлиши мумкин. Лавҳада танк экипажи кўринмайди, аммо миноранинг очиқ люкларига кўра, ҳарбийлар танкдан тушишга муваффақ бўлишган.

Forbes нашрининг таъкидлашича, Leopard 1A5 энг кам ҳимояланган танк ҳисобланади.

«Бригада охир-оқибат танкларни йўқотиши муқаррар эди. Аммо биринчи Leopard 1A5 тезда ишдан чиқди: жангга киришганидан бир неча ҳафта ўтгач», деб ёзди Акс

Киритилди: 23:53 29.11.2023. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!