Россия ҳарбий Телеграм-каналларининг хабарига кўра, Украина Қуролли Кучлари Курск областининг жануби-шарқида жойлашган Суджа шаҳри яқинида қарши ҳужум бошлаган. Маълумотларга кўра, Черкасская Конопелка, Фанасевка, Уланок ҳудудларида шиддатли жанглар кетмоқда.
Россия манбалари Украина ҳарбий техникасининг йўқ қилингани акс этган видеоларни эълон қилмоқда.