Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина Қуролли Кучлари F-16 нинг эскирган версиялари Россиянинг Су-35 самолётларига бардош бера олмаслигини айтди

Украина Қуролли Кучлари F-16 нинг эскирган версиялари Россиянинг Су-35 самолётларига бардош бера олмаслигини айтди

Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучларининг расмий вакили Юрий Игнат американинг F-16 қирувчиларининг эскирган модификациялари Россиянинг Су-35 қирувчи самолётларига самарали қаршилик кўрсатишга ва украиналик ҳарбийларга ҳавода устунликни таъминлашга қодир эмаслигини айтди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Юрий Игнат "Рада" телеканалида сўзлаган нутқида Украина Қуролли кучларининг ҳавода устунлигига эришиш учун Россиянинг Су-30, Су-34 ва Су-35 самолётларидан кам бўлмаган тактик ва техник кўрсаткичларга эга самолётлар борлигини таъкидлади.

Шу сабабли у Украина Американинг F-16 қирувчи самолётларининг замонавийроқ модификацияларини олишни хоҳлашини айтди.

Украина томони узоқ вақтдан бери ўзининг Ғарбий иттифоқчиларидан F-16 самолётларини етказиб беришни сўраб келади, бироқ Ғарб ҳалигача бу қачон амалга ошиши ҳақида аниқ вақтни айтмаган.

Киритилди: 23:19 17.11.2023. Ўқилди: 5951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!