Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: тўқнашув чизиғи бўйлаб ўқ отиш ва позицион жанглар олиб борилмоқда

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: тўқнашув чизиғи бўйлаб ўқ отиш ва позицион жанглар олиб борилмоқда

Охирги 24 соат ичида Россия қўшинлари тўқнашув чизиғи бўйлаб Украина позицияларига 13 марта ҳаво ҳужуми, Днепр ва Запорожье шаҳарлари, Запорожье вилоятининг Заречное аҳоли пункти ва Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрида тинч аҳоли нишонларига 4 марта ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг кечки, тезкор ҳисоботида.

Херсон, Антоновка фуқаролик инфратузилмаси, шунингдек, тўқнашув чизиғидаги Украина қўшинларининг позициялари бир нечта ракета тизимларидан ўққа тутилди.

"Босқинчиларнинг Украина бўйлаб энергия тизими объектлари ва муҳим инфратузилмаларга ракета зарбалари бериш хавфи сақланиб қолмоқда", — дея огоҳлантиради Украина Қуролли Кучлари Бош штаби.

Охирги 24 соат ичида асосий йўналишларда артиллерия ва миномётлардан ўқ отиш ва позицион жанглар олиб борилди, жиддий ўзгаришлар кузатилмади.

Лиманск ва Бахмут йўналишларида рус қўшинлари Луганск ва Донецк вилоятларидаги аҳоли пунктларини турли артиллерия турлари кўмагида ўққа тутиб, ҳужум қилишга урунишда давом этмоқда, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби.

Киритилди: 09:28 03.12.2022. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!