Украина Россия билан боғлиқ бўлмаган нефть танкерларига ёки Қозоғистон нефтини экспорт қилиш учун зарур бўлган Қора денгиздаги инфратузилмага ҳужум қилмасликка ваъда берди.
Бу ҳақда Bloomberg АҚШ расмийсига таяниб хабар бермоқда.
Киев Каспий қувур линияси консорсиуми инфратузилмасига, шунингдек, терминалга борадиган кемаларга, агар улар Россия билан боғлиқ бўлмаса, Украина санксияларига дучор бўлмаса ва Россия нефтини ташимаса, ҳужум қилишдан тийилиши ҳақида хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Украина бу мажбуриятни АҚШ ҳукумати расмийлари билан музокаралардан сўнг қабул қилган.