Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Украина Путиннинг “ҳомийлари”га зарбалар бермоқда"

"Украина Путиннинг “ҳомийлари”га зарбалар бермоқда"

Влодимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина илк бор ўзининг баллистик ракеталари ва зарбдор дронларини ясамоқда.

"Бу шунчаки ишланмалар эмас, балки аллақачон ишлаётган ва илгари эришиб бўлмас деб ҳисобланган масофаларни босиб ўтаётган ҳақиқий кучдир.

2884 километр. Бу шу ердан Омск нефтни қайта ишлаш заводигача бўлган масофа. Тарихий масофа, тарихий аниқлик. Турар жой бинолари, мактаблар ва ибодатхоналар билан уришаётган Россиядан фарқли ўлароқ, Украина ушбу урушда Путиннинг “ҳомийлари”га ҳамда унга одамларни ўлдиришда ёрдам бераётган воситаларга зарбалар бермоқда.

Кимдир бизни замонавий технологиялар ёрдамида Россияни ўрта асрларга қайтараётганимизни айтмоқда. Кимдир Москва ёнган Наполеон даврларини эсламоқда. Бироқ Украина учун баландпарвоз гаплар эмас, натижа муҳим. Бизнинг асосий мақсадимиз – бензинсиз Россия эмас, балки Россиясиз Украина, урушсиз Украина, Европа билан бирга бўлган Украина ҳамда Москва таҳдидидан холи Украина ва Европадир", — деди Украина етакчиси.

Киритилди: 10:15 16.07.2026. Ўқилди: 1886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!