Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина президенти Хитойнинг бешта компаниясига қарши санкциялар жорий қилди

Украина президенти Хитойнинг бешта компаниясига қарши санкциялар жорий қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Хитойнинг бешта компаниясига нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.

Рўйхатга Хитойда рўйхатдан ўтган бешта юридик шахс номи киритилган. Чекловлар 10 йил муддатга белгиланади.

Уларга активларни блокировка қилиш, савдо операцияларини тақиқлаш ва активларни Украинадан олиб чиқиш, лицензияларни, хусусан, ер қаъридан фойдаланишга рухсатномаларни бекор қилиш ва бошқалар киради.

Киритилди: 20:15 08.07.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!