Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина президенти девони: "Хавфсизлик кафолатлари белгиланмагунча Москва билан тинчлик масаласини муҳокама қилишдан маъно йўқ"

Украина президенти девони: "Хавфсизлик кафолатлари белгиланмагунча Москва билан тинчлик масаласини муҳокама қилишдан маъно йўқ"

Киев хавфсизлик кафолатлари белгиланмагунча Москва билан тинчлик масаласини муҳокама қилишдан маъно кўрмайди.

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовква "Рада" телеканали эфирида маълум қилди.

"Хавфсизлик кафолатларисиз, Украина ҳамда Европа ва АҚШдаги ҳамкорларимиз Украина ва бутун Европа қитъаси учун бу кафолатлар нима эканлигини аниқ тушунмасдан туриб, барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёни доирасида ҳамма гапираётган бошқа масалалар ҳақида гапиришдан маъно йўқ”, — деди у.

Владимир Зеленский идораси раҳбари ўринбосари, шунингдек, Киевга берилган кафолатлар ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий характерга эга бўлиши кераклигини, жумладан, Украина ўз армиясини ҳозирги кучи билан сақлаб қолиши ва республиканинг Европа Иттифоқига аъзолигини таъкидлади.

Шу билан бирга, у Киев Европа давлатлари контингентларининг мамлакат ҳудудига жойлаштирилишини кутяптими ёки йўқлигини аниқламади.

Киритилди: 09:00 21.08.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!