Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Польшадан қурол сотиб олиш учун 120 миллион евро кредит сўради

Украина Польшадан қурол сотиб олиш учун 120 миллион евро кредит сўради

Украина Польшадан Польша мудофаа саноати маҳсулотларини сотиб олиш учун 120 миллион евро миқдорида кредит беришни сўради.

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига "Укринформ" агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Польшанинг Piorun МАНПАДС ва "Krab" ўзиюрар қуроллари ўзини самарали ва жанговар синовдан ўтганлигини исботлаган, шу боис Украина уларни харид қилишдан манфаатдор.

"Биз берилган кредит ҳисобидан Польша мудофаа саноати маҳсулотларини сотиб олишга тайёрмиз. Польшада бу борада яхши анъаналар мавжуд", - деди Сибига.

Вазир, шунингдек, бу масалани Польша ТИВ раҳбари Радослав Сикорски билан, жумладан, Киевга бўлажак ҳарбий ёрдам пакетларини муҳокама қилганини айтди. Бундан ташқари, Украина Варшава билан Украина ва Польша ҳудудида мудофаа маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича мулоқот қилмоқда.

Киритилди: 07:00 05.08.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!