Польша Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни тезлаштирадиган қарор қабул қилди, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Кеча мен Буюк Британияда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида Польша бош вазири Доналд Туск билан учрашиб, Украинанинг мудофаа қобилиятини ошириш масаласини муҳокама қилдим. Бугун биз Польша ҳукуматининг Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини имкон қадар тезроқ олиш имконини берувчи ижобий қарорига эгамиз,» - деди Зеленский.
Зеленский Польша томонининг қарори ҳақида батафсил маълумот бермайди, аммо Польша Ҳарбий-ҳаво кучларида 48 та Ф-16 бор.