Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина парламентида тартибсизлик ҳукм сурмоқда

Украина парламентида тартибсизлик ҳукм сурмоқда

Украина парламентида тартибсизлик ҳукм сурмоқда, деб ёзади The New York Times.

Газетанинг қўшимча қилишича, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган ва ҳеч қандай сайлов ўтказишнинг иложи йўқ, депутатларнинг 10 фоизга яқини Рада мажлисларида мунтазам қатнашмайди.

Айнан мана шу тартибсизликлар миллиардлаб долларлик чет эл ёрдами ва Зеленскийнинг идораси ҳаддан ташқари кўп ваколатларга эга эканлиги танқид қилинаётган пайтда коррупцияга оид айбловларнинг кучайишига олиб келди, дея хулоса қилади газета.

Мамлакат Конституциясига кўра, парламент президентдан кўра кўпроқ ваколатларга эга, дея қайд этади NYT. Олдинги инқирозлар даврида Рада муҳимроқ ва мустақил бўлган, деб таъкидлайди газета.

Аввалроқ Reuters агентлиги Зеленский «Москванинг уни ўлдиришга уринишларидан қўрқиш» туфайли тобора паранояга айланиб бораётганини ёзган эди.

Киритилди: 22:43 16.07.2024. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!