Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Олий Радаси икки вазирни истефога чиқарди

Украина Олий Радаси икки вазирни  истефога чиқарди

Украина Олий Радаси коррупция можароси сабабли адлия вазири Герман Галушенко ва энергетика вазири Светлана Гринчукни истефога чиқарди — “Медуза”

Галушенконинг истеъфоси бўйича қарорни 323 депутат, Гринчукникини эса 315 депутат қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси ва бизнесмен Тимур Миндич атрофида юз берган коррупция можароси фонида бу икки вазир вазифаларини бажаришдан четлатилган эди.

Вазирларнинг истефоси учун Олий Рада 18 ноябр куни овоз беришни режалаштирган, бироқ ўша куни бир қатор депутатлар бутун ҳукуматни истеъфосини талаб қилиб, трибунани блоклагани сабабли мажлис тўхтатилган эди.

Киритилди: 20:25 19.11.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!