Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Новороссийскка ҳаво ва денгиз дронлари билан ҳужум уюштирди

Украина Новороссийскка ҳаво ва денгиз дронлари билан ҳужум уюштирди

Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратевнинг маълум қилишича 24 сентябр куни Украина дронлари Новороссийск шаҳри бўйлаб ҳужумлар уюштирган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, худди шу вақтда Украина денгиз дронлари Новороссийск портига ҳужум қилган. Новороссийск Россиядаги энг йирик денгиз порти бўлиб, бу ерда халқаро Каспий қувурлар консорциуми (КТК) нефт терминали ҳамда Россия Қуролли кучлари Қора денгиз флоти ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.

Краснодар ўлкаси оператив штаби маълумотларига кўра, бугунги ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган, ўн бир инсон яраланган. Шаҳарда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган. Расмийлар дронлар ҳужумини қайтариш давом этаётганини хабар қилган.

Каспий қувурлари консорциуми (КТК) вакиллари дронлар ҳужуми туфайли компания офиси фаолияти тўхтатилганини маълум қилди. Бинога зарар етган, ходимлар эвакуация қилинган. КТК маълумотларига кўра, уларнинг икки ходими яраланган.

Россия денгиз ва дарё транспорти федерал агентлиги (Росморречфлот) дронлар ҳужумидан кейин Новороссийск порти инфратузилмаси ва кемаларга зарар етмаганини билдирди.

Дрон ҳужумлари хавфи туфайли Краснодар ўлкасининг Геленжик, Туапсе ва Сочи шаҳарларида қирғоқ бўйидаги одамлар эвакуация қилинди, аҳолидан денгизга яқинлашмаслик сўралди.

Киритилди: 21:45 24.09.2025. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!